Skip Navigation

DVD Ilustrado Multilíngue

The Biology of Prenatal Development


8 - 12 Semanas


ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 

Baixar Versão em PDF  O Que é PDF?
 

O Período Fetal (8 semanas até o Nascimento)

Capítulo 37   9 Semanas: Engole, Suspira e se Estica

Ҳомила даври туғилгунга қадар давом этади.

9 хафтага қадар бош бармоғини сўриш қобилияти бошланади ва хомила атрофидаги суюқликни юта бошлайди.

Шунингдек хомила нарсаларни ушлаши, бошини олға ва орқага қимирлатиши, оғзини очиб ёпиши, тилини қимирлатиши, нафас олиши ва чўзилиши мумкин.

Асаб томирларининг рецепторлари қўл бармоқлари ва оёқ тагига аста тегинишни сезади.

"Оёқ тагига аста тегинишга жавобан" хомила ёнбошини ва тиззасини букиб олади ва оёқ бармоғини ичига сиқиб олади.

Кўз қовоқлари энди буткул берк.

Бўғизда товуш пайчаларининг пайдо бўлиши, ушбу товуш пайчаларининг ривожланишининг белгисидир.

Аёл хомилада бачадон ажралиб туради ва овогония деб аталадиган аёлнинг етилмаган репродуктив хужайралари тухумдон ичида кўпая бошлайди.

Ташқи жинсий органлари эркак ёки аёл органлари бўлиб ажрала бошлайди.

Capítulo 38   10 Semanas: Revira os olhos e Boceja, Unhas e Impressões Digitais

9 ва 10 хафталари орасидаги тезкор ўсиши тана вазнини 75%га кўпайтиради.

10 хафтага қадар юқори кўз қовоғини қўзғатиш кўзнинг пастга айланишига олиб келади.

Ҳомила тез-тез эснайди ва оғзини очиб юмади.

Кўпгина хомилалар ўнг бош бармоғини сўришади.

Киндик ичакчасидаги ичак бўлимлари қорин бўшлиғига қайтади.

Кўпгина суякларда қаттиқланиш жараёни давом этади.

Қўл бармоқларининг тирноқлари ва оёқдаги тирноқлар ривожлана бошлайди.

Бармоқ излари уруғлантирилгандан сўнг 10 хафтада пайдо бўлади. Ушбу излар бутун хаёт давомида идентификациялашда ишлатилиши мумкин.

Capítulo 39   11 Semanas: Absorve Glicose e Água

11 хафтага қадар бурун ва лаблар тўлиқ шаклланган бўлади. Тананинг хар бир бошқа аъзолари каби, уларнинг кўриниши одам хаёти давомидаги хар бир даврда ўзгаради.

Ҳомила ютган глюкоза ва сувни ичакка шимирилиши бошланади.

Зеро жинси уруғлантирилганда белгиланса-да ташқи жинсий аъзолари эндигина аёл ёки эркак аъзолари бўлиб ажралади.
8 - 12 Semanas