Skip Navigation

DVD Ilustrado Multilíngue

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 

Baixar Versão em PDF  O Que é PDF?
 

Desenvolvimento Embrionário: 4 a 6 Semanas

Capítulo 11   4 Semanas: Líquido Amniótico

4 хафтага қадар тоза сув қобиғи хомилани суюқлик тўлдирилган халта билан қоплайди. Ҳомила атрофидаги амнион суюқлиги деб аталадиган мазкур стерил суюқлик хомилани жарохатдан сақлашни таъминлайди.

Capítulo 12   O Coração em Ação

Юрак одатда бир дақиқада 113 марта уради.

Юракнинг хар бир урушида қон унинг камераларига киришда ва чиқишда юракнинг ранги қандай ўзгаришига эътибор беринг.

Туғилишдан олдин юрак тахминан 54 миллион марта уради, ва 80 йил давомида 3.2 миллиард мартадан ортиқ уради.

Capítulo 13   O Crescimento do Cérebro

Миянинг тез ўсиши қуйдаги ўзгарувчан кўриниши билан тасдиқланган: олд мия, ўрта мия, ва орқа мия.

Capítulo 14   Brotos dos Membros

Қўл-оёқларнинг ривожланиши 4 хафтага қадар эндигина пайдо бўлаётган қўл-оёқлар кўрингандан бошланади.

Ушбу пайтда тери шаффоф рангда бўлади, чунки у битта хужайранинг қалинлигида бўлади.

Тери қалинлашган сари у бундай шаффоф рангни йўқотади, бу дегани кейинги ой давомида биз фақат ички органларини кўриш имконига эга бўламиз.

Capítulo 15   5 Semanas: Hemisférios Cerebrais

4 ва 5 хафта оралиғида мия ўзининг тез ўсишини давом эттиради ва бешта кўринадиган бўлинмаларга бўлинади.

Ҳомиланинг боши унинг бутун танасининг 1/3 қисмини ташкил этади.

Миянинг ярим паллалари пағонама-пағона миянинг энг катта қисмларига айланиб пайдо бўлади.

Мия ярим паллалари томонидан бошқариладиган фикрлаш, ўрганиш, эслаш, гапириш, кўриш, эшитиш, эркин харакатлар ва муаммолар ечиш вазифаларни ўз ичига олади.

Capítulo 16   Vias Respiratórias Principais

Нафас олиш тизимида ўнг ва чап асосий бронхлар пайдо бўлиб трахеяни ёки нафас олиш йўлларини ўпка билан бирлаштиради.

Capítulo 17   Fígado e Rins

Қорин бўшлиғини тўлдирадиган массивлашган жигар ураётган юракка яқин бўлганига эътибор беринг.

Доимий буйрак 5 хафтада пайдо бўлади.

Capítulo 18   Saco Vitelino e Células Germinativas

Тухумнинг сариқсимон халтасида дастлабки жинсий хужайралар мавжуд бўлиб улар пушт хужайралари деб аталади. 5 хафтага қадар ушбу пушт хужайралари буйракка яқин жойлашган жинсий жисмларга кўчиб ўтади.

Capítulo 19   Placas da Mão e Cartilagem

Шунингдек 5 хафтага қадар хомилада қўл кафти ривожланиб кемирчак шаклланиши 5 1/2 хафтага қадар бошланади.

Бу ерда биз чап қўлнинг кафти ва билагини 5 хафта-ю 6 кунликда кўришимиз мумкин.